Қуйида тўхталиб ўтилган футболчилар статистикасига назар соларкансиз, уларнинг ёзги трансфер ойнасида кўҳна қитъанинг бирор бир топ-клубидан ўрин олишига ишонгингиз келади.
Гильфи СИГУРДССОН
Клуби: «Суонси»
Позицияси: ҳужумкор ярим ҳимоячи
Ёши: 27
Трансфер баҳоси: 17 млн. евро
Агар жамоангизга ҳозирнинг ўзидаёқ кафолотланган натижа керак бўлса, Гильфи айнан сиз ахтарган номзоддир. Ўта ишончли ҳужумкор ярим ҳимоячи Еврода ўзини энг яхши томондан кўрсатди, АПЛнинг жорий мавсумида ҳам бу ишни муносиб тарзда уддалаб келмоқда. ГолҚпас статистикасидаги ҳавас қиларли кўрсаткичдан ташқари (25 баҳсда 17 та ижобий натижа), ўйини ҳам аъло даражада: ўртача ҳар бир учрашувда 2 аниқ пас. Яна унутмангки, ҳозирда Сигурдссон ўйнаётган клуб тўпга у қадар кўп эгалик қилолмаяпти. Исландияликнинг зарарига ишлайдиган биргина нарса унинг баҳосидир - «Суонси» асло ночор клуб эмас (барча инглиз клублари сингари) ва шу боис, арзимаган чақаларга ўз етакчисидан ажралишни истамайди.
Адам ТРАОРЕ
Клуби: «Мидлсбро»
Позицияси: ўнг қанот ҳужумкор ярим ҳимоячиси
Ёши: 21
Трансфер баҳоси: 7 млн.
Сизга сифат жиҳатидан юқори футболчи лозим бўлса ва ўсишда доимий равишда давом этса, у ҳолда Адам Траоре айнан сиз ахтарган номзоддир. Ҳозирда испаниялик Европадаги энг яхши дриблинг эгаларидан бири саналади - бир баҳс давомида ўртача 5,3 марта алдаб ўтишларни амалга оширяпти. Бунга қўшимча равишда, у - «Барселона» тарбияланувчисидир ва бу Траоренинг тўп узатиш техникаси юқорилигини билдиради. Ҳозирча Адам натижа жиҳатидан ўзини кўрсатолмаётгандир, бироқ айнан шу нарса харидорларга қўл келишини ҳам унутмаслик керак-ку. Дарвоқе, «Барселона» бу футболчини 10 млн. евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқига эга.
Уилфрид ЗАХА
Клуби: «Кристалл Пэллас»
Позицияси: ҳужумкор ярим ҳимоячи
Ёши: 24
Трансфер баҳоси: 9 млн. евро
«Кристалл Пэлас» бу йил қуйига қулаши мумкин, шунинг учун унинг футболчилари ёзги трансфер ойнасида «арзон пирожки»лар каби сотилиб кетилиши аниқ. Лондон жамоасининг ҳозирда энг яхши футболчиси эса Уилфрид Заха ҳисобланади. Ивуарлик - АПЛнинг энг яхши ассистентларидан биридир.
Яна, 22та баҳсда 10та ижобий натижа ҳам ёмонмас. Техникаси юқори бўлган ярим ҳимоячи роса кучга тўлган пайтдалигини эътиборга олсак, трансфери учун саналган пул беиз кетмаслиги маълум бўлади.
Жордан ПИКФОРД
Клуби: «Сандерленд»
Позицияси: дарвозабон
Ёши: 22
Трансфер баҳоси: 1 млн. евро
Афсуски, декабрь охирларида бу посбон тиззасини жароҳатлаб олди ва февраль ойи охирларидагина яна майдонга қайтди. Аммо Жордан дарвозани қўриқлаган 4,5 ой давомида айнан у АПЛнинг энг яхши голкиперларидан бири деб топилган эди. 16та баҳс мобайнида ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ сэйвларни амалга оширди ва иккинчи қаватдаги курашларда қўли баланд келди. Ёши ва нархини ҳисобга олиб айтиш мумкинки, (трансфермарктдагига нисбатан анча кўпроқлиги аниқ), бу посбон талабга тўлиқ жавоб беради ва АПЛдаги кўпгина клублар бу имкониятдан фойдаланиб қолишлари эҳтимоли юқори.
Секо ФОФАНА
Клуби: «Удинезе»
Позицияси: марказий ярим ҳимоячи
Ёши: 21
Трансфер баҳоси: 6 млн. евро
«Удинезе»нинг ёш марказий ярим ҳимоячиси ҳақида сиз эшитмаган бўлишингиз мумкиндир. Аммо бу йигит чинданам яхши ва бирорта топ-клуб таркибидан жой олишга арзийди. Ишончли хавбекнинг тўп узатишдаги аниқлиги 85% ва улар фақат олдинга ҳамда орқага эмас, футболчи ўз узатмалари билан ўйиндаги кескинликни ҳам ошириб юбориши мумкин - ҳар бир ўйинда ўртача 0,9та узатма. Бундан ташқари, французга дриблинглар ҳам бегона эмас - ўртача ҳар бир баҳсда 2,3 марта. Яна Секо ҳимояда ҳам фаол, 1,3та тўп учун курашларнинг 1таси унинг фойдасига ҳал бўлади. Жисмоний томондан етук ва меҳнатсевар йигитнинг бу каби фазилатлари кўпчилик жамоаларга, жумладан грантларга ҳам қўл келиши аниқ.
Адам НАДЬ
Клуби: «Болонья»
Позицияси: марказий ярим ҳимоячи
Ёши: 21
Трансфер баҳоси: 3 млн. евро
Адам каби ўйинчиларни одатда «метроном» деб аташади. Надь аниқ тўп узатишга режалаштирилгандай - 89%. Унинг яхши техникасини лонгболлар аниқлиги ҳам исботлаб турибди - 73%. Позицион ҳужумларда тўпни ўзида сақлай биладиган ва қанотларга аниқ ошира оладиган бундай футболчи сув билан ҳаводай зарур. Адам умуман олдинга ўтмайди, деб ҳам бўлмайди: унинг ҳисобида ҳар бир баҳсда ўртача 0,8та ҳал қилувчи тўп узатишлар бор. Ҳимояда ҳам ёрдам бера олади - 1,4та тўпни олиб қўйишда, 1,1 бор тўп учун курашда. 21 ёшга тўлган венгр футболчиси Еврода иштирок этишга ҳам улгурган ва бу унинг шундоқ ҳам кам бўлмаган баҳосини янада оширади.
Игнасио КАМАЧО
Клуби: «Малага»
Позицияси: таянч ярим ҳимоячиси
Ёши: 26
Трансфер баҳоси: 10 млн. евро
Ҳозир кўпгина жамоаларга вайрон қилувчи таянч ярим ҳимоячиси керак. Камача эса уларнинг энг яхшиларидан бири. У тўп узатишда аъло даражада ўйнамаслиги мумкиндир, шу боис Испания термасига ҳам чақирилмаётгандир, балки. Бироқ, мана неча мавсумдирки энг юқори даражада ҳимояланишни уддалаяпти. Игнасио бу ишни ҳар бир баҳсда ўртача 3,4 марта тўпни рақибидан олиб қўйиб ва тўп учун курашда 3,8 марта уддаламоқда. Бўйи унчалик баланд бўлишига қарамай (182 см.), иккинчи қаватдаги курашларнинг 4,8тасида ғолиб бўлади ва бу кўрсаткичи билан лигада иккинчи ўринда.
ПЕТРОС
Клуби: «Бетис»
Позиция: таянч ярим ҳимоячиси
Ёши: 27
Трансфер баҳоси: 5 млн. евро
Шундай форматдаги яна бир таянч футболчиси. Бироқ Петрос тўпни олиб қўйишда 4,4, тўп учун курашда 2,1 кўрсаткичга эга бўлса-да, нисбатан техник ўйинчи. Унинг тўп узатишлардаги аниқлиги 88% ва бу рақам энг яхши ярим ҳимоячиларга хос. Қарийб ҳар бир баҳсда бир марта самарали тўп узатишни амалга оширади. «Бетис» хавбегининг бундай даражаси мана бир неча мавсумдирки давом этмоқда ва нима учун бирорта ҳам топ-клуб уни ҳозиргача «илиб» кетмагани кишини ҳайрон қолдиради.
Алекс БЕРЕНГЕР
Клуби: «Осасуна»
Позицияси: ўнг қанот ҳимоячиси
Ёши: 21
Трансфер баҳоси: 1 млн. евро
Бу футболчи ҳақида ҳам эшитмаган бўлишингиз мумкин, лекин Ла-лиганинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячисини «Осасуна» қулагач, кимдир харид қилиши аниқ. Испаниялик ҳимояда ўта фаол ва тўп олиб қўйишда 2,8 ва тўп учун курашда 2,4 кўрсаткичларга эга. Кўрсаткичларнинг нисбатан анча паст кўриниш олганлигини унинг жамоаси лигада ҳаммадан ҳам кам даражада тўпга эгалик қилиши, шунинг учун ҳимояга урғу бериши билан изоҳлаш мумкин. Бироқ ҳужумда Алекс испан қанот ҳимоячиларининг энг яхши анъаналарига содиқ ҳолда тўп суради: ҳар бир баҳсда ўртача 0,9та ҳал қилувчи узатмалар ва 0,7та жарима майдонига тўп узатиш. Футболчининг ёшлиги ва ҳозирча ўйини тўлиқ шаклланмаганини эътиборга олсак, унинг хариди муваффақиятли чиқиш эҳтимоли юқори.
Маурисио ЛЕМОС
Клуби: «Лас-Пальмас»
Позиция: марказий ҳимоячи
Ёши: 21
Трансфер баҳоси: 7,5 млн. евро
Бугун кўпгина клубларга прес- сингдан чиқиш учун аниқ тўп оширувчи марказий ҳимоячи зарур. «Рубин»нинг собиқ ҳимоячиси Маурисио Лемос бу талабга тўлиқ жавоб беради. Уругвайлик футболчи ҳар бир ўйинда ўртача қарийб 11та узоқдан тўп оширишларни амалга оширади ва уларнинг 62% аниқ бўлади, 90% қисқа тўп оширишлари ҳам эгасига етиб боради. Лемос яхшигина техника эгасилигини у марказий ҳимоячилар орасида лигада ҳаммадан ҳам кўп алдаб ўтишларни амалга ошириши ҳам тасдиқлаб турибди. Маурисио ҳимояда ҳам ўйнашни унутмайди. Ҳозирда уругвайлик Европанинг кўпгина клублари скаутлари қаламига тушган, боиси бу даражадаги ҳимоячиларга талаб ўта кучли.
Дуглас САНТОС
Клуби: «Гамбург»
Позицияси: сўл қанот ҳимоячиси
Ёши: 22
Трансфер баҳоси: 6 млн. евро
«Гамбург»нинг ҳам аҳволи ҳозир яхши эмас, аммо иқтидорли ўйинчилари етарли. Масалан, Дуглас Сантос. Ёш бразилиялик жорий мавсумда рақиблар учун чинакам хавф бўлмоқда. Чунки, бундеслигада юқорида номини келтирган сўл қанот ҳимоячисидан ҳам кўп тўпни олиб қўядиган ҳимоячилар йўқ. Сантоснинг ҳисобида ҳар бир баҳсда тўпни олиб қўйиш - 3,6, тўп учун курашнинг 2,5тасини ўз фойдасига ҳал қиляпти. Тўғри, у ҳужумларга кўп ҳам қўшилиб кетавермайди ва бунинг сабаби, «Гамбург» ўйин-нинг асосий қисмини майдоннинг иккинчи - ўз қисмида ўтказмоқда. Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, Сантос ҳимоя чизиғи кучсизланган клубларга ўта керакли футболчи, бундайларга олдинги чизиқдаги фаоллик жоиз ҳам эмас.
Паскаль ГРОП
Клуби: «Ингольштадт»
Позицияси: ҳужумкор ярим ҳимоячи
Ёши: 25
Трансфер баҳоси: 4 млн. евро
«Ингольштадт» «чўкяпти», аммо Паскаль Гроп ҳаммани юқорига «тортишда» давом этмоқда. Немис футболчиси жамоасида ҳужумкор диспетчер вазифасини бажармоқда, бироқ кўп ҳолларда «бокс-ту-бокс» позициясида ва таянчда ҳам туришига тўғри келмоқда. Гроп лигада ҳаммадан ҳам кўпроқ сўнг-ги зарбадан олдинги узатишларни амалга оширмоқда (2,9), аммо «Ингольштадт» ҳужумчиларининг класси пастлиги боис ассистлари у қадар кўп эмас. Анчагина кучлироқ жамоага ўтиш Паскални янги даражага олиб чиқиши турган гап.
Риад БУДЕБУЗ
Клуби: «Монпелье»
Позицияси: ҳужумкор ярим ҳимоячи
Ёши: 27
Трансфер баҳоси: 7,5 млн. евро
Будебуз - муваффақиятли харид бўлиши мумкин ва бу ортиқча кутишларсиз амалга ошади. Жисмоний тайёргарлиги юқори бўлган африкалик ярим ҳимоячининг тезлиги ва техникаси учун ёзги трансфер ойнасида ҳақиқий кураш бориши аниқ. Жорий мавсумнинг 22 ўйинида алжирлик 8та гол урди, 6 марта аниқ тўп узатишини амалга оширди, шунингдек ҳар бир учрашувда ўртача 3,5 тадан ҳал қилувчи узатишларни амалга оширмоқда. Уни ҳам топ-клубларда кутиб қоламиз.