"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ сардори Неманья Видич жамоа яримҳимоячиси Поь Погбанинг ушбу мавсумдаги ўйинларига ҳақида фикр билдирди.
"Кўп нарса одамларнинг ундан нима кутишаётганига боғлиқ. Муаммо шундаки, трансфер бозори ақлдан озган: сизга керак бўлган футболчини ақлбовар пул эвазига сотиб олишингиз керак. Бу кўп нарса кутилишига олиб келади. Поль - айжойиб ўйинчи, аммо у бир мавсумда 25тадан гол урадиган футболчи эмас. У бутун майдон бўйлаб ҳаракатланади, ўйиннинг боришига таъсир ўтказади, аммо тўпурар эмас.
Унга қийин бўляпти, одамлар унда ўзи қодир бўлмаган нарсаларни кутишяпти. Аммо менимча Поль ўзини жуда яхши томонлама кўрсатяпти", - дейди Видич.