Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Мухлис нидоси: Қани бизнинг алплар?

Баҳо:
+1 | -

Мен қалам аҳлидан эмасман, лекин кечаги ўйиндан кейин яна қанча сабр қиламан. Ёзмасам бўлмас.

Мени бир савол эмас минг савол қийнайди. Нега таркибни янгилаш хаёлимизга ҳам келмайди? Нега биз минг йиллик ўйинчиларни етаклаб юрамиз, бош мураббий деганларига нима учун эътироз билдириб истаган вақтда уни алмаштириб бўлмайди, кимни пулига яшайди булар, нима учун пул тўлаган одам мусиқани буюртма қилолмайди…?

Нима эмиш, ўзбек футболчиларида техника бор эмиш. Ўзи 2 та катта талаб бор - жисмонан бақувватлик ва техника. Ҳа ўртоқлар, техника бу жисмонан бақувватлик эмас.

Йўқми, алпқомат забардаст йигитлар, ахир биз кимсан Гўрўғли, Алпомиш, Мангуберди, Амир Темур авлодларимиз-ку?! Футболда қоида бор, елка билан туртиб ўйнаш мумкин, эй туртиб юбормайсанми 3 метрга учиб кетмайдими, биз яша азамат деб қўймаймизми. Златан шундай қилса, қойил дейсизку. Араблар туртиб кетяпти, бизникилар учиб кетяпти.

Қашқадарёда бир лўли махалла бор, ўзларини футбол командаси бор, қоп қора болалар, оёқ яланг тошли тупроқда ўйнайди. Улар соатга қараб 45+45 минут ўйнамайди, камида 4 соат ўйин бўлади, чарчаганини кўрмаганман, техникаси бор исталган маҳалла болаларини чирпирак қилиб учирворади. Мен ишонч билан айта оламан, МТЖ нарироқда турсин исталган клубларимизни ютади. Нега биласизми, Тошкентда, соя салқинда дам олиб, миллионлаб иш хақи олиб, келажак таъминланган ҳолда, ўйнагиса келса ўйнаб, бўлмаса бемалол юрадиган футболчи эмас улар.

Улар 50 градус Қашқадарёни иссиғида эртаю кеч тўп изидан қувиб, оёқ яланг, қорни тўйиб тўймай, юрагида ғурур, ор номуси бор болалардир.

Йўқ, булар албатта чет элда шуғулланишлари керак, юришлари керак айланиб. Аввал Сурхондарёни чўлида ўйнатмайсанми, ёмғир ёғиб турганда, тупроқда ўйнатмайсанми. Йўқ, барибир тушунмайман, нима учун бизда биринчи талаб жисмонан бақувватлик эмас, шу савол менга тинчилик бермайди. 4 соат иссиқда тўп билан югурасан деган шартни қўйиб, ўтолмасанг хайр, дейиш учун жуда катта билим керакмас-ку ахир. Керакмас бизга дриблинглар, техникалар, бизга югуриб чарчамайдиган 65 дақиқага келиб, иккинчи ўпкаси очиладиган, янада тез югурадиган футболчилар керак.

Қаердан топамиз унақаларни, дейсизми? Илтимос селекционерлар, Тошкентдан сал четроққаям чиқинглар. Сиз ишонган, фақат пул ва таниш орқали ўқиш мумкин бўлган мактаблариздан четроққаям чиқинглар. Қишлоқларда бўлаётган ўйинларни кўринглар. 32 миллионлик халқдан наҳотки 11 нафар 5 соат тинмай югуриб, тўпни тепганда милтиқни ўқидай учирворадиган, сакраганда боши дарвозадан баландда турадиган, миллат шаънини хамма нарсадан устун қўядиган ориятли болалар топилмайди, дейсизми? Селекционерларнинг энг узоққа борган жойи клубларимизнинг футбол мактаблари. Ўша мактабга қандай кириш мумкин, кимдир қизиқдими? Мактабни ярим йўлидан қайтганлар қанча, етиб бориб имтихондан ўтолмаган талантлар қанча.

Яна нима эмиш, ёшлар терма командасидан ёки бошқаларни олсак, уларда тажриба етишмас эмиш, чет элларда ўйнамаган эмиш, довдираб қолармиш. Балки, лекин футболчи қиладиган иши тез тез югуриб гол уриш, олдингдаги рақибни ранги оқми қорами, қайси миллат буни нима аҳамияти бор, тажриба дегани эрталабдан кечгача ойлаб йиллаб футбол ўйнаш деган эмасми.

Яна бир савол, бизни футболчиларимизам Реал Мадрид, Барселона, Челси, ПСЖ ва бошқа клублар ўйинларини кўрармикан-а? Шу уйинларни кўриб, футболчиларимиз “тўхта бу ўйинни бутун Ўзбекистон кўрди, халқимиз шунақа футбол кутади биздан, мен шундай ўйнай оламанми ёки йўқми, виждоним олдида жавоб берай, ўйнолмайманми, унда бош мураббий узр мен ўйнолмайман, эртага мени деб ютқазиб бутун 32 миллионлик ҳалқ мени қарғамасин, бошқа бировни туширинг” демаганига хайронман.

Агар шу болалар бой бўлиши керак, казо казо одамларни болалари ёки жиянлари бўлса, битта фонд очайлик 1 сўмдан садақа қилсак 32 миллион бўларкан, шу 11 тасига бўлиб берамиз, лекин футболни тинч қўйсин, ўйнамасин.

Фарруҳ Рашидов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:36, 27.03.2017.
Ўқилди: 11768 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.