Ҳимоячилар - Виталий Денисов ва Ислом Тўхтахўжаев Қатарга қарши ўйинда терма жамоага ёрдам бера олишмайди. Москванинг "Локомотив" клуби футболчиси ҳали жароҳатидан фориғ бўлмаган бўлса, Тошкент "темирйўлчилари" аъзоси дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборади.
Шу боис, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби чап қанот ҳимоячиси позициясига “Қўқон-1912” вакили Александр Мерзляков таклиф қилишди. Бу ҳақда қўқонликлар расмий сайти хабар тарқатди.
Шунингдек, чап қанот ҳимоясида ўйнаш учун асосий номзод сифатида Олег Зотеевни ҳам таъкидлаб ўтишимиз мумкин.