«Ливерпуль» яримҳимоячиси Адам Лаллана навбатдаги ўйинларда жамоасига ёрдам беролмайди.
The Sun хабарига кўра, 28 ёшли футболчи Англия терма жамоаси машғулотида сонидан жароҳат олди. Энди у камида 1 ой давомида майдонга тушмайди.
Жорий мавсумда Лаллана 31 ўйин ўтказиб, 7та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.