"Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан жамоанинг собиқ устози Карло Анчелотти даврида ўз салоҳиятини ишга сола олмаганини маълум қилди.
"Анчелотти "Реал"дан кетгач, мен ўсдим. Агар уни ишонтира олганимда, унга фойдам тегишини исботлай олардим.
Бир куни ундан кўпроқ майдонга тушишим учун нима қилишим кераклигини сўрадим. У мендан нима кутаётганини ва жамоа учун қанчалик муҳимлигини айтган эди", - дейди Варан.