"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо мавсумнинг бу қисмида ўртоқлик ўйинларини ўтказишдан маъно йўқлигини айтди.
«Ўртоқлик ўйинлари? Мавсумнинг бу қисмида уларга ҳожат йўқ, бунга қаршиман. Агар жамоа расмий мусобақаларга тайёргарлик кўраётган бўлса, унда ўртоқлик ўйинлари керак. Тамом. Аммо мавсумнинг иккинчи қисмида улардан фойда йўқ. Кўпчиликка бу нарса ёқмайди» - деди Моуриньо Sky Sports хабарида.