Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Илҳом Мўминжонов: "Бугун майдонда кескин кураш кечди"

Баҳо:
+ | -

"Динамо" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб берди.

"Самарқандликларнинг ўйин услубини жиддий тарзда ўрганиб чиққандик. Бир хафта ичида "Динамо" жамоасининг учта учрашуви ёзилган видео роликларни кузатиб, шундан келиб чиққан ҳолда тайёргарлик кўргандик. Худога шукур, йигитлар бугун берилган кўрсатмани бехато бажаришди. Шогирдларим рақибнинг икки футболчиси Сардор Сулаймонов ва Жавоҳир Қаҳрамоновларга ўз ишини тўғри бажаришга имкон беришмади. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"ни мағлуб этган учрашувини синчковлик билан ўргангандик. Айниқса Сардор Сулаймонов 90 дақиқа давомида тинмади. Ярим ҳимоянинг ўнг қанотига эса Алишер Саматовни бежизга қўймадим. Бугун Алишер Жавоҳир Қаҳрамоновнинг урунишларини бартараф қилди. Ўйиндан аввал ҳам шогирдларимга ушбу икки футболчига алоҳида эътибор қаратиш шартлигини кўп бора таъкидладим. Ойбек Қиличев майдондан четлатилганида нима сабабдан бундай бўлганини аввалига тушунмадим. Бор эътиборим ўша пайтда майдонга қаратилганди. Захира ҳакамидан сўрасам у жавоб бермади. Бош ҳакам футболчимизни сўкингани ва қўли билан номақбул ишоралар қилганини айтди. Тан оламан бу хаққоний четлатиш. Бундай қилиш мумкин эмас. Қиличев "Навбаҳор" томонидан ҳам жазоланади. Мансур Саидовнинг бугун ўйинда йўқлиги сезилди. У бугунги кунда Ўзбекистоннинг кучли бешталигига кирадиган ярим ҳимоячи ҳисобланади. Саидовга жуда қийинчилик билан “Навбаҳор” аъзосига айлантиргандик. Афсуски жароҳат туфайли бугун майдонга туша олмади. Унинг ўрнида ўйнаган Ойбек Қиличев яхши таассурот қолдирди. Наманганда "Нефтчи" ва сафарда "Қизилқум" билан кечган ўйинларда атиги бир очко ишладик, холос. Аммо, кўрсатган ўйинимиз менга манзур бўлганди. Жамоамиз мухлислари ҳам ўйин услубимизни маъқуллашган. "Динамо"га қарши баҳсда уч очко биз учун муҳим эди. Наманганга ғалаба билан қайтишимиздан хурсандмиз. Самарқандликларга кейинги ўйинларда омад тилайман. Жамоа ёш ўйинчилардан иборат. Уларнинг таркиби яхши шаклланибди. Қолаверса рақиб мураббийлар штабида ҳам яхши мутахассислар иш олиб боришмоқда. Мухлислар билан тўлган ўйингоҳда ўйнаш бизга босим ўтказмайди. Босим футболчиларимизга таъсир ўтказганида мағлубиятга учраган бўлардик. Руҳий жихатдан ҳам яхши тайёргарлик кўрганмиз. Сариқ карточкалар? Жамоалар шиддатли футбол намойиш қилишгани, майдонга ғалабани кўзлаб чиққанимиз сабабли футболчилар асабийлашишди. Шунинг учун огоҳлантиришлар сони кўп бўлди. Майдонда ҳар бир сантиметр учун кураш кечди. "Динамо" шу пайтгача ҳеч бир жамоага имкон қолдирмай ва гол ўтказмай келаётган жамоалардан бири эди. Уларга барча ҳавас қилади" - деди Мўминжонов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:47, 31.03.2017.
Ўқилди: 8127 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4190]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4060]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3577]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3233]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2892]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2883]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2795]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2588]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2542]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2286]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик