Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Перес ҳакамлар, рақиблар ва "Реал" тўғрисидаги ишончсиз сайт учун 300 минг евро тўлаган

Баҳо:
+ | -

"Реал" президенти Флорентино Перес клуб, унинг рақиблари ва ҳакамлар тўғрисида ишончсиз сайт яратиш учун 300 минг евро тўлаган, дея хабар беради AS.

Сайт яратишдан мақсад Испанияда ва бошқа мамлакатларда Мадрид клуби имижини кўтариш бўлган.

Eldiario.es хабарига кўра, Перес 2013 йилда журналист Алехандро де Педро билан diariobernabeu.com интернет-ресурсини тузган. Сайт нафақат клубнинг обрўсини ошириш билан, балки ҳакамлар ва Преснинг рақибларига қарши кампания билан шуғулланган.

Бундан ташқари, сайт бош мураббийга у ёки бу ўйинга таркиб танлаш борасида босим уюштирган. 2014 йилда жамоа яримҳимоячиси Гарет Бэйлнинг майдонга тушишини сўроқ остига қўйишга сабаб бўлган: футболчини таркибга қўшмаслик учун иккита мақола берилган.

"Реал" президенти эълон қилинадиган материалларни шахсан бошқарган. Бу Перес билан де Педро ўртасидаги кўп сонли телефон мулоқотлари билан тасдиқланган.

Журналист 2013 йилнинг сентябрь ойида "Реал" президенти билан 300 минг евролик шартнома тузган. 2015 йилнинг март ойида Перес судда клуб обрўсини ошириш учун де Педрога мурожаат қилганини тан олди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 17:14, 01.04.2017.
Ўқилди: 8719 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.