Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Салобатга яраша даромад

Баҳо:
+ | -

Эшитгандирсиз, Португалия терма жамоаси ва «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду айни пайт дунё бўйича энг сердаромад спортчилар рўйхатини бошқариб турибди. «Ла Примера» блоги (Bombardir.ru сайти) ижодкорлари унинг айнан бизнес бобидаги ютуқлари моҳиятини аниқлашга уриниб кўришди. Сир эмас, ҳозирги кунда спорт дунёси - катта маблағ айланадидан майдон. АҚШнинг машҳур Forbes журнали ҳар йили махсус тадқиқот ўтказиб, пулдор спортчилар рўйхатини тузиб чиқади. Ана шу тадқиқотлар натижасига кўз югуртириб, қизиқарли статистик маълумотларни кўриш мумкин. Дейлик, журнал ижодкорлари етук спортчилар қанча вақтда бир миллион фунт топишларини ҳам алоҳида ҳисоблаб чиқишди. Унга кўра, Криштиану Роналдуга 1 000 000 фунт топиш йўлида атиги 5,6 кун кифоя қилар экан. Месси эса бир «лимон»га бойиш учун бироз кўпроқ сабр қилади - 5,96 кун. Рейтингдаги учинчи футболчи - Гарет Бэйл эса 12,77 кунлик меҳнати натижасида бир миллион топади. Чиндан ҳам, қизиқарли рейтинг, шундай эмасми?! Аммо ўз ўрнида ҳақли савол туғилади: «Криштиану ниманинг ҳисобига дунёнинг энг кўп ҳақ олувчи спортчисига айланди?» Дейлик, нега Лео Месси ёки Неймарнинг яқин дўсти бўлмиш Льюис Хэмилтон эмас?! Forbes маълумотларига кўра, Криштиану Роналду ўтган йили жами 88 миллион доллар топган. Бунинг 56 миллиони «Реал» томонидан тўланган. Яъни футболчининг маоши ва турли мукофот пуллари (бонуслар) ҳиссаси шунча. Қолган 32 «лимон» эса реклама шартномалари ва маркетинг ҳуқуқлари улушидир. Хуллас, шундай хулоса чиқариш мумкинки, португалиялик футболчи бу борадаги етакчилик мавқеини ҳали-вери бой бермаса керак. Зеро, асослари етарли.

Афсонавий таржимаи ҳол. Криштианунинг таржимаи ҳоли баъзида эртакдек туюлади. Зеро, у ўта қашшоқ ва серфарзанд оилада туғилган ва ҳеч кимга керак эмасди, гўё. Роналдунинг онаси оилани боқиш учун бир неча жойда ишлар, отаси эса бор вақтини майхўрлик ва кўнгилхушлик билан ўтказарди. Шу боисми, Роналду жуда ёшлигидаёқ эртаси ҳақида ўзи қайғурмаса, бошқалар ҳеч қачон унинг учун ортиқча жон куйдирмасликларини тушуниб етади. Ким билади, йигитча айни сабабга кўра, «Спортинг» академиясида тинимсиз меҳнат қилиб, ҳаттоки, машғулотлардан кейин ҳам майдонда қолиб, ўз устида ишлагандир?! Орадан йиллар ўтгач, афсонавий мураббий сэр Алекс Фергюсон шогирди ҳақида шундай деганди: «Роналду ўзини мустақил равишда идеал инсонга айлантирганлар сирасига киради. Биз эса шунчаки, унинг келажаги порлоқ бўлиши учун таянч дастаги сифатида хизмат қилдик, холос. Криштиану машғулотлар ва ҳар бир маслаҳатга ўта жиддий ёндашарди. Ҳаётим давомида бундай тиришқоқ, олдинга интилувчи футболчини сира учратмагандим. У фантастик ўйинчи ва бошқаларга сира ўхшамайди». Бундай тарих табиийки, одамларга жуда хуш ёқади. Спорт ҳақида тасвирга олинган аксарият кинофильмларни кўринг: уларнинг дерли барчасида бош қаҳрамон аввалига ҳеч ким менсимайдиган, қашшоқ йигит бўладию, вақтида миясини ишлатиб, кейинроқ тинимсиз меҳнатлар, машаққатли машғулотлар орқали машҳурликка эришади. Криштиану ана шундай киноқаҳрамонлардан асло қолишмайди. Негаки, камбағал оила фарзанди бўлган бу йигит меҳнат туфайлигина футбол оламида суперюлдузга айланди. Роналду чиндан ҳам, ўзини-ўзи яратди. Бас, шундай экан, унга фақат битта тилак билдириш мумкин: «Омадингни берсин, CR7!». Эҳтимол, спорт дунёси бундай қаҳрамонни ҳали-вери бошқа кўрмас...

Спорт бобидаги муваффақият. Шубҳасиз, Роналдунинг молиявий ютуқларида спортнинг ўрни жуда муҳим. Дейлик, у «Спортинг»дан «Манчестер Юнай-тед»га ўтган вақт шунчаки, «келажаги бор йигитча» мақомида эди. Манчестерликларнинг танловда адашишмагани 2008 йилга келиб, яққол ойдинлашди. Ҳарқалай, португалиялик футболчи шу йили «Олтин тўп»га муносиб кўрилди. Яна бир йилдан кейин эса дунё юлдузларига ўзгача назар солувчи Мадриднинг «Реал» клуби инглизлар билан алоқага чиқди ва 94 млн. евро баҳридан кечиб, Криштиануни ўз сафига қўшиб олди. Эътиборлиси, бу вақт Роналдунинг шахсий жавонида «Олтин тўп»дан ташқари, ЕЧЛ олтин медали, Англия чемпионатининг 3та соврини ва бир қатор шахсий мукофотлар жамланганди. Энг муҳими, «Реал» Роналдунинг трансфери воситасида нафақат тўпурар футболчига эга бўлди, балки савдо-молия соҳасида ҳам чексиз имкониятлар ҳосил қилди. Далил асосида айтсак, 2009 йилдан кейин сотилган «Реал» футболкаларидан нақ 40 фоизи айнан Роналду ҳиссасига тўғри келади. Қолаверса, бу ҳамкорлик ҳар икки томонни бирдек қониқтирмоқда. Чунончи, Криштиану жамоага гўё, ҳисобсиз голлари билан ёрдам бериб, «Реал» брендини юксак даражада ушлаб турган бўлса, клуб португалиялик футболчининг ғоят улкан молиявий иштаҳасини тўлақонли қондирмоқда.

Ижтимоий тармоқлар. Криштиану шунингдек, ижтимоий тармоқларда ҳам жуда фаол ва бу борада дунёнинг энг машҳур футболчиси саналади. Мисол учун, португалиялик юлдуз Facebookда 120 миллион, Twitterда 50,5 миллион, Instagramда эса 93,3 миллион обуначига эга. Шу соҳада турли тадқиқотлар олиб борувчи ташкилотнинг аниқлашича, Криштиану ижтимоий тармоқлардаги рекламалар орқали йилига камида 176 миллион евро топади. Мисол учун, 2016 йили португалиялик тармоқларда рекламага боғлиқ 255та промо-хабар қолдирган ва уларнинг ҳар бирига ўртача ҳисобда 651 778та изоҳ (лайк, шарҳ, муносабат, баҳо) ёзилган. Хуллас, Криштианунинг маркетинг гуруҳи ғоят самарали иш олиб боряпти. Табиийки, Роналду ҳамкор компанияларни тарғибот-ташвиқот қилиш баробарида шахсий ҳаётига доир янгиликлар ҳақида ҳам ёзиб туради. Бир сўз билан айтганда, унинг саҳифалари жонли ва қизиқарли кўринишга эга.

Медиа-қиёфа. Криштиану Роналдунинг ташқи кўриниши ажойиб - атлетларга хос тана, хушбичим чеҳра ва ҳоказо... Дейлик, Франк Рибери ҳар қанча уринмасин, реклама бозорида Роналдудек пул тополмасди, барибир.

Обрў-эътибор. Роналду брендини мустаҳкамлаб, унинг обрў-эътиборини оширувчи яна бир нечта омиллар бор. Масалан, у отаси ичкиликка ружу қўйиб, умрини хазон қилганидан тўғри хулоса чиқарган ва ҳеч қачон спиртли ичимлик ёнига сира яқинлашмайди. Шунингдек, Роналдунинг бадани турли-туман бўлмағур татуировкалардан ҳам холи. Чунончи, айрим давлатларда мунтазам равишда донорлик билан шуғулланувчи инсонлар олдига тату чиздирмаслик талаби қўйилади. Роналду донор сифатида айни шу шартга тўлиқ амал қилади. Португалиялик футболчининг яна бир ёқимли машғулоти - турли хайрия тадбирларида фаол қатнашиш. У хусусан, 2016 йилнинг августида CR7Selfie (1.99) дастурини ишга туширди. Муҳими, бу тадбирдан тушган пулнинг катта қисми Save the Children жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

Кўпчилик билади, Криштиану 2010 йили ўғил фарзандли бўлди ва ҳозирга келиб, бўш вақтини асосан шу болакайга сарфламоқда. Бу ҳолат Роналдунинг меҳрибон ота эканлигидан далолат. Криштиану шунингдек, машҳур ва яхши инсонлар билан дўстона муносабат ўрнатган. Масалан, ёзда Конор МакГре-гор билан шахсан учрашиб, дўстлашиб олди.

И.РАҲИМОВ тайёрлади

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 09:49, 03.04.2017.
Ўқилди: 10379 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.