"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛда кучли тўртлик учун математик имкониятлар йўқолмаганини маълум қилди.
"Биз "Эвертон"га қарши кучли таркибни қўямиз ва бу учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. "Эвертон"дан сўнг бизни "Сандерленд" кутиб турибди, улар билан ҳам шундай қиламиз.
Кейин Европа лигаси ўйини бор, ундан сўнг нима бўлишини билмайман. Балки АПЛ ўйинларида ўйинчиларимни Европа лигаси учун асрарман, аммо бу агар тўртинчи ўрин учун математик имкониятни йўқотган тақдиримизда бўлади", - дейди Моуриньо.