"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа ҳужумчиси Роберт Левандовски шаънига илиқ сўзлар битди.
Полшалик футболчи Германия чемпионатининг 26-турида "Аугсбург" билан учрашувда (6:0) иккита тўп киритди.
"Левандовски? У ҳақида нима дейишим мумкин? Қўл остимда шундай ўйинчим борлиги - омадим келгани. У ҳар ўйинда гол уради", - дейди италиялик мутахассис.
Левандовски ушбу мавсумда бундеслиганинг 26 учрашувида 24 та гол урган ва 4 голга тўп оширган.