«Боруссия» Д ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг «Шальке» (1:1) клуби дарвозасига урган голини ўзига хос тарзда нишонлаган эди.
Футболчи Nike фирмаси томонидан тайёрланган «Ўргимчак-одам» ниқобини кийиб, хурсандчилик қилди. Аммо «Боруссия»нинг техник ҳомийси Puma компанияси бўлгани сабабли, клуб футболчининг ўзбошимчалиги учун 50 минг евро жаримага тортди, деб хабар бермоқда ESPN.