Кириш Регистрация

«Мастерс». Майамидаги финалда Федерер Надални мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Куни кеча Майами шаҳрида "Мастерс" мусобақаси яккунига етди. Бош соврин учун Роджер Федерер ва Рафаэл Надаль кортга чиқишди.

Икки сет давом этган ўйинда швейцариялик футболчи 6:3, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув 1 соату 35 дақиқа давом этди. Федерер ҳар иккала бўлимда биттадан брейк очколарни қўлга киритишга муваффақ бўлди ва ўзининг тўп оширишларида рақибига очко бермади.

Майамидаги ғалаба 35 ёшли теннисчи учун ушбу мавсумдаги учинчи, фаолиятидаги эса 91-соврин бўлди. «Мастерс» тоифасига кирувчи мусобақаларда Федерер 26 марта ғолибликни қўлга киритган. 2017 йилда у Австралия очиқ чемпионати ва Индиан-Уэллсдаги турнирларда ҳам ғолиб чиққанди.

Надаль ҳисобида эса жами 69та соврин бор («Мастерс» турнирларида — 28та). Надаль - Федерер тўқнашувларида устунлик испаниялик теннисчи томонида — 23:14, аммо ушбу мавсумда Роджер рақибини 3 марта енгишга муваффақ бўлди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:38, 04.04.2017.
Ўқилди: 7351 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3867]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3493]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3450]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3299]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2932]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2126]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2094]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1952]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1941]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1740]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик