Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Fcb.uz блогида: Неймарнинг «Барселона»даги 100 голи ҳақида

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳужумчиси Неймар кеча Ла лиганинг навбатдаги турида "Гранада" дарвозасини ишғол қилиб, каталонияликлар либосида киритган голлари сонини 100 тага етказиб олди. Хўш бразилиялик футболчи бу натижага қандай эришди? Қуйида бу ҳақда тўхталиб ўтамиз.

2013 йили "Сантос"дан сотиб олинган футболчи илк мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмади. Неймар Ла лигада атиги 9 та гол урган бўлса, кубок ўйинларида 1 та, Чемпионлар лигасида 4 та ва бошқа турнирларда 1 та голга муаллифлик қилди. Деярли 100 миллион еврога тушган ҳужумчи учун бир мавсумда 15 та гол уриш яхши натижа эмас эди, албатта. Боз устига, каталонияликлар мавсумни совринсиз якунлашди.

2014/2015 йилги мавсум Неймарнинг фаолиятидаги энг омадлиси бўлди. У Испания чемпионатида 22 та гол уриб, шахсий рекордини ўрнатди. Кубок ўйинларида 7 та ва Чемпионлар лигасида 10 марта рақиблар посбонларини ранжитди. Ҳужумчи мавсумни 39 та гол билан якунлади ва "требл"га эришди. Чемпионлар лигасида Роналду ва Месси билан биргаликда энг яхши тўпурарга айланиш ҳам Неймар учун фантастик натижа эди.

Кейинги мавсумда Неймар чемпионатда яна шахсий рекордини ўрнатди. У бу сафар испан жамоалари дарвозаларини 24 марта "ўқ"қа тутишга муваффақ бўлди. Бироқ бразилиялик кубок ва Чемпионлар лигасида ўз даражасида тўп сура олмади. Икки мусобақада урилган 7 та гол, уни мавсумни 31 та гол билан якунлашига сабаб бўлди.

Давоми >>

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:11, 04.04.2017.
Ўқилди: 8186 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.