Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор - Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Интервью. Зидан: «Биз учун ҳар бир кейинги ўйин - энг муҳим бўлиб бораверади»

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 30-туридан ўрин олган “Леганес” – “Реал Мадрид” жамоалари учрашувидан аввал “қироллик клуби” бош мураббийи Зайниддин Зидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Зидан бўлажак ўйиндан аввал жамоанинг сўнгги турларга тайёргарлиги, Рафаэл Вараннинг жароҳати ва Дани Карвахал ҳамда Криштиану Роналдунинг сариқ карточкалари ҳақида саволларга жавоб берди.

“Реал”нинг Теога қизиқиши ҳақида

“Тео – яхши футболчи ва бунга шубҳа йўқ. Бу ҳақида бошқа нарса демайман. Мен ўз футболчиларим билан машғулман, қолганлар ҳақида бирор нарса дея олмайман”.

Учрашувнинг муҳимлиги ҳақида

”Мазкур баҳс ҳам кейингилари ҳам биз учун муҳим. Биз учун ҳар бир кейинги ўйин – энг муҳим бўлиб бораверади. Лекин бу баҳс биз учун осон ўтмаслиги аниқ. Футболда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Бу жуда оғир майдон ва унда жамоа сўнгги пайтларда яхши натижалар қайд этиб келмоқда”.

Гарет Бэйл ҳақида

“У билан ҳаммаси жойида, у қолганлар каби ўз ҳолатидан хурсанд. Биз мавсумнинг энг муҳим қисмига етиб келдик, кўрамиз барчаси қандай якун топар экан. Жарохатлар борасида ҳаммаси яхши фақат Варанни ҳисобга олмаганда”.

Бартомеу ва Пике ҳақида

“Мени бу нарса қизиқтирмайди. Мен бўлажак ўйин ҳақида ўйламоқдаман. Қолганлари тарихда қолиб бўлган”.

Вараннинг жароҳати ҳақида

“МРТ хулосалари жарохат жиддий эмаслигини кўрсатди. Энг муҳими бу аввалгичалик оғир жароҳат эмас. Ҳозирча у қанча муддат бизга ёрдам бера олмалигини билмайман”.

Исконинг барқарор ўйини ҳақида

“У “Мадрид” футболчиси ҳисобланади ва ўз ишини ажойиб тарзда уддалаб келмоқда. Иско ўз ҳолатидан мамнун. Мен нима ҳақида айтаётганимни тушиндингиз деб ўйлайман. У жамоанинг муҳим футболчиларидан ҳисобланади ва шундай бўлиб қолади”.

Карвахал ва Роналду ҳақида

“Умид қиламанки улар мавсум охирига қадар бирорта ҳам сариқ карточка ишлаб олишмайди. Биз шунга ишонамиз. Эртага ўйинда ким ҳақлигини кўрамиз. Жамоада ҳамма эртанги ўйинга тайёр фақат Варандан ташқари”.

Хамес ҳақида

“Мен уни кейинги мавсумда ҳам “Реал”да кўришни истайман”

Криштиануни ротацияси ҳақида

“Фикримча, у билан ҳаммаси жойида. У мавсум финалига яхши спорт формасида етиб келмоқда. Балки ўз фаолиятидаги энг зўр ҳолатда эмасдир лекин ўша йиллар ҳам ўз сўзини айтмоқда. Олдинда бизни кўплаб ўйинлар кутмоқда ва биз футболчиларга диққатлироқ бўлишимиз керак”.

Кейлор Навас ҳақида

“Уни майдонга тушиш тушмаслигни эртага ўйлаб кўрамиз. Кейлор “Мадрид”да биринчи рақамли дарвозабон. У майдонда ўйнамаслиги бу унинг имкониятига шубҳаланаётганимдан эмас. Мен шунчаки Кикога ҳам имкон бериб кўрмоқчиман”.

Эл Класико ҳақида

“Биз нима ҳоҳлаётганимизни яхши биламиз ва бунга мавсум бошидан буён ҳаракат қилиб келмоқдамиз. Биз бор эътиборимизни яхши ўйин кўрсатишга ва ғалаба қозонишга қаратганмиз.

Модрич ўйинидаги пасайиш ҳақида

“Балки у ўтган ўйинда битта иккита тўпни олдириб қўйгандир, лекин бу била уни ёмон ҳолатда деб бўлмайди. Ҳар бир ўйинда аъло баҳога ўйнаб бўлмайди. Мен Модрич ўйинида қониқмоқдаман”.

Карло Анчелотти ҳақида

“У билан бизни алоҳида муносабатлар боғлаб туради. Лекин ўйин куни мен ғалаба қозонмоқчиман, у ҳам – бу эса энг муҳими ҳисобланади”.

Эслатиб ўтамиз, "Леганес" - "Реал Мадрид" учрашуви бугун тунда, Тошкент вақти билан соат 00:30да бошланади.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 18:19, 05.04.2017.
Ўқилди: 7032 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.