Кириш Регистрация
23/01 01:00 ПСЖ 4-2 Манчестер Сити
23/01 01:00 Милан 1-0 Жирона
23/01 01:00 Фейеноорд 3-0 Бавария
23/01 01:00 Реал Мадрид 5-1 Зальцбург
23/01 01:00 Спарта 0-1 Интер
23/01 01:00 Арсенал 3-0 Динамо Загреб
23/01 01:00 Селтик 1-0 Янг Бойз
25/01 00:45 Торино - Кальяри
25/01 01:00 Лас-Пальмас - Осасуна
25/01 18:00 Мальорка - Бетис
25/01 19:00 Комо - Аталанта
25/01 20:00 Брайтон - Эвертон
25/01 20:00 Борнмут - Ноттингем Форест
25/01 20:00 Ливерпуль - Ипсвич
25/01 20:00 Вулверхэмптон - Арсенал
25/01 20:00 Саутгемптон - Ньюкасл
25/01 20:15 Атлетико - Вильярреал
25/01 22:00 Наполи - Ювентус
25/01 22:30 Севилья - Эспаньол
25/01 22:30 Манчестер Сити - Челси

Ла лига. «Барселона» «Севилья»га имконият қолдирмади

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 30-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни қабул қилди. Хорхе Сампаоли шогирдлари "кўк-анорранглилар"га жиддий қаршилик кўрсатиши кутилганди, аммо андалусияликларнинг қаршилиги бор-йўғи 25 дақиқа давом этди холос.

Дастлаб Луис Суарес чалқанча услубда зарба бериб, ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмасдан Лионель Месси рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилди. Аргентиналик футболчи ўзининг биринчи голини қарши ҳужум пайтида, иккинчисини бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин урди.

Иккинчи бўлимда "Барселона" кучни тежаган ҳолда ўйнади. Натижада меҳмонлар бир нечта вазиятларга эга бўлишди. Бироқ Сарабиянинг зарбаларини Тер Штеген қайтаришга муваффақ бўлди ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Ушбу ғалаба туфайли "Барса" ўз очколарини 69тага етказиб, вақтинчалик бўлса-да, жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олди.

Испания Ла лигаси, 30-тур
"БАРСЕЛОНА" - "СЕВИЛЬЯ" 3:0 (3:0)
5 апрель, 22.30, «Камп Ноу»
Голлар: 1:0 – 25 Суарес, 2:0 – 28 Месси, 3:0 – 33 Месси.
Барселона – тер Стеген, Месси, Пике (Динь, 77), Умтити, Иньеста, Маскерано, Бускетс, Ракитич (Аленья, 80), Серджи Роберто, Неймар, Суарес (Пако Алькасер, 65).
Севилья – Рико, Пареха, Лангле, Эскудеро, Меркадо (Краневиттер, 46), Корреа, Насри (Сарабия, 46), Нзонзи, Иборра (Йоветич, 76), Витоло, Мариано.
Огоҳлантиришлар: Пике (15), Иборра (38), Витоло (57), Бускетс (71), Ракитич (78), Аленья (84).
Четлатиш: Витоло (90+1).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:22, 06.04.2017.
Ўқилди: 9031 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.