"Обод" клубининг март ойидаги энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровномада иқтидорли ҳужумчи Шоҳруз Норхонов ғолиб чиқди.
У 52 фоиз овоз тўплади. Иккинчи ўрин иккита голи билан жамоа тўпурари бўлиб турган яна бир ҳужумчи Наврўз Ҳаиповга насиб этди. Жамоа сардори Дониёр Ҳасанов учинчи, Бухородаги 3-тур учрашувида ғалаба тўпига муаллифлик қилган Ғайрат Умиров тўртинчи бўлди. Тажрибали ҳимояси Анвар Ғофуров эса, бешликни якунлаб берди.