«Атлетико» клуби «Женоа» ҳужумчиси Жованни Симеоне билан қизиқмоқда.
Il Messaggero хабарига кўра, мадридликлар Диего Симеоне ўғли учун 18 млн евро таклиф қилишганди. Аммо клуб футболчини бу нархга сотмади. Клуб президенти Энрико Прециози аргентиналик ҳужумчининг нархи 25-30 млн евро эканини маълум қилди.
Энди «Атлетико» янги таклиф берадими, йўқми, номаълум. Аввалроқ, Диего Симеоне ўғлини харид қилиш нияти йўқлиги ҳақида гапирганди.