Бугун Наманган "Марказий" стадионида маҳаллий "Навбаҳор" жамоаси Муборакнинг "Машъал" жамоасини қабул қилади.
Ҳозирча сизларга ўйиндан олдинги қизиқарли фактларни тақдим этамиз.
Ўзбекистон чемпионатининг ушбу мавсумида Муборакликлар “Динамо” билан бирга энг кам гол ўтказиб юборган (1 дона) клуб бўлиб туришибди. “Газчилар” дарвозасини Марат Бикмаев ишғол қилган холос.
Худди “Навбаҳор” каби “Машъал” таркибида ҳам Ўзбекистон чемпионатининг жорий мавсумида биттадан ортиқ гол урган ўйинчи ҳозирча йўқ.
Муборакликлар ўтказилган 4 ўйиннинг учтасини ўз майдонида ўтказганини қўшимча қилиш лозим. Шу боис жамоа меҳмондаги ўйинларда 100 фоизли кўрсатгич қайд этмоқда.
“Навбаҳор” ҳар бир ўйинда гол уришни уддаламоқда. “Машъал” эса биринчи турда “Локомотив” дарвозасига йўл топа олмаган.
Кетма-кет 3 ўйиндан буён “Машъал” ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келмоқда. “Газчилар” дарвозабони Жавоҳир Илёсов 298 дақиқадан буён “қуруқ серия”ни намойиш этмоқда. Бу жорий мавсумда ҳозирча рекорд
Ўтган турда майдондан четлатилган "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев бугун майдонга тушмайди.
Бугунги учрашувни андижонлик Темурбек Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Тўхтасинов Олий лиганинг амалдаги мавсумида бир ўйинда (2- тур, “Насаф” – “Бухоро” 2:1) ишлаган холос.
Бугун "Навбаҳор"нинг собиқ футболчилари дарвозабон Ботир Носиров ва ўтган мавсумнинг биринчи ярмини "лочинлар" сафида ўтказган украиналик ярим ҳимоячи Владислав Павленко "Навбаҳор"га қарши майдонга тушиши мумкин
"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуров ва марказий ҳимоячи Ғиёс Комилов катта эхтимол билан собиқ жамоалари "Машъал"га қарши майдонга тушишади.