Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Илҳом Мўминжонов: "Навбаҳор"да 11 эмас, 23 футболчи асосий таркибга даъвогар"

Баҳо:
+ | -

Наманганда Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Машъал” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечган учрашувда майдон эгалари кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голга “Навбаҳор”нинг 3-рақамли ўйинчиси Ҳасанбой Эргашев муаллифлик қилди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Навбаҳор” бош менежери Илҳом Мўминжонов иштирок этди ва ўйин ҳақида ўзининг қисқача фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик, бугун майдонда борини бериб ўйнаган футболчиларимдан фаҳрланаман. Жароҳат олган футболчилар кеча ўйинга тайёрлигларини билдиришди ва бу учун улардан хурсандман.

Бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. "Машъал" жамоасини эса биз уч кун давомида синчиклаб ўрганган эдик.

Ўйиндан аввалги йўқотишлар эса мени ҳавотирга солмади. Боиси, жамоамдаги барча футболчилар асосий таркиб футболчилари ҳисобланишади ва уларнинг кўрсатаётган ўйинларидан мамнунман.

Футболчиларимга эса алоҳида раҳмат айтмоқчиман ва улар билан фахрланаман. Улар бугун майдонда борини бериб ўйнашди. Бизни қўллаб-қуватлаб турган мухлисларимизга ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. 

"Навбаҳор" таркибида 11та эмас 23 та асосий таркибга муносиб футболчилар бор, уларнинг 3 таси дарвозабон қолгани майдонга тушадиган футболчилар. Бугун ғалаба қозониш учун уларнинг фақатгина 14 нафари майдонга тушди, ҳолос қолганлари кейинги ўйинларда асқотади" - деди Мўминжонов.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 20:34, 07.04.2017.
Ўқилди: 7309 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.