Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Ҳасанбой Дўстматов ва Шаҳрам Ғиёсов Таиланддаги турнирнинг финал жангида рингга чиқмайди

Баҳо:
+ | -

Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган "Қирол кубоги-2017" халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоасининг тўрт нафар аъзоси Ҳасанбой Дўсматов, Элнур Абдураимов, Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов финалга йўлланма олган эди.

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар кенгаши ушбу турнир 30 апрел - 7 май кунлари Тошкент шаҳри мезмонлик қиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик босқичи бўлгани учун жамоамизнинг энг тажрибали боксчилари - Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳрам Ғиёсовни финал жангига чиқармасликка қарор қилди. Чунки бу икки боксчимиз нафақат ушбу турнир давомида балки WSB турнирида "Uzbek Tigers" жангларида ҳам юқори спорт формасида эканини намоён этди. Бундан ташқари, мураббийлар боксчиларни кутилмаган жароҳат орттириб олишдан сақлашни кўзламоқда.

64 килограмм вазн тоифасида рингга чиқаётган Элнур Абдураимов эса таиландлик Вуттичаи Масукка қарши жанг қилади. Мезбонлар вакили Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионатида қатнашади ва мураббийларимиз бу боксчининг имкониятларини ўрганишни Элнур учун вазифа қилиб қўйди.

Шунингдек, Тошкентда бўладиган Осиё чемпионати Германияда ташкил этиладиган жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўтайди. Таиланддаги турнир финалида Исроил Мадримовга қарши жанг қиладиган кубалик Ослей Иглесиас Эстрада ўз вазн тоифасида жаҳон чемпионлигига даъвогар боксчилардан.

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари Исроил Мадримов кубалик рақибининг имкониятиларини ўрганиб олиши учун уни ҳам финал учрашувига қўйди.

"Қирол кубоги-2017" турнирида иштирок этишдан кўзланган мақсад медаллар жамғариш эмас, аксинча қитъа миқёсидаги - Осиё чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш, боксчиларнинг амалиётини ошириш ва рақиблар имкониятини ўрганишдир.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 17:36, 08.04.2017.
Ўқилди: 20144 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.