Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Гризманн «Реал»ни 2 очкодан маҳрум қилди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 31-тури доирасида "Реал" ва "Атлетико" жамоалари "Сантьяго Бернабеу" стадионида тўқнаш келишди. Зидан шогирдлари ғалабага яқин туришганди, аммо Антуан Гризманн "Қироллик клуби"ни ғалабадан маҳрум қилди.

Ла лигада чемпионлик учун курашда муҳим палла бошланди. Буёғига йўқотиладиган ҳар бир очконинг қадри жуда юқори бўлади. Буни ҳис қилган Зидан жамоасини Мадрид дербисига юқори формада олиб келишга ҳаракат қилди.

Симеоне жамоаси эса ўз услубида зич ҳимояни ташкил қилиб, қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қилишди. Мезбонлар рақибга нисбатан кўпроқ голли вазиятларни яратганини таъкидлаш лозим.

Ўйиннинг 15-дақиқасида Роналду жарима майдончаси бурчагидан хавфли зарба берди! Ян Облак зарбани қайтарди. Шу тариқа "Атлетико" посбонининг қаҳрамонлиги бошланди. 28 дақиқага келиб Бензема ва Роналду ўзаро "девор" ўйнаб, рақиб жарима майдончаси киришди. Карим 14 метрлардан берган зарбани Облак қайтаришга муваффақ бўлди.

Орадан 3 дақиқа ўтиб, ҳисоб очилиши керак эди. "Атлетико" футболчилари майдон марказида тўпни рақибга бериб қўйишди ва "Реал" ўта хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Роналду ўнг томондан жарима майдончасига кириб зарба берди. Дарвозага кириб кетаётган тўпни Савич бош билан қайтариб қолди!

Бўлим сўнгида "матрасчилар" ҳисобни очишга яқин келишди. Серхио Рамос майдон марказида тўпни Гризманга бериб қўйди. Антуан рақиб жарима майдончаси атрофига яқинлашиб, зарба берди. Тўп Наваснинг қўлидан тарк этди.

Иккинчи бўлимни "қаймоқранглилар" фаол бошлашди. Ўнг қанотдан етказилган узатмани Роналду бош билан дарвозабон майдончасига етказди. Бензема томонидан йўлланган зарбани Облак кўкраги билан қайтариб қолди. Ниҳоят, 52-дақиқада ҳисоб очилди. Тони Кроос жаримадан етказиб берган узатмани Пепе бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Баҳснинг 60-дақиқасида "Атлетико" ҳисобни тенглаштириш учун жуда қулай имкониятга эга бўлди. Коке майдон марказида тўпни эгаллаб, Торресни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Фернандонинг зарбасини Кейлор Навас қайтарди!

Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида Зидан жамоаси эътиборни ҳимояга қарата бошлади. Меҳмонлар рақиб мудофаасини бир марта ёриб ўтишга муваффақ бўлишди ва шунинг ўзи дуранг учун етарли бўлди. Антуан Гризманн яккама-якка вазиятга чиқиб, дарвозани ишғол қилди.

Ушбу дуранг натижасида "Реал"нинг очколари 72тага етди. "Барселона" бугун "Малага"ни мағлуб этса, очколар бўйича "Қироллик клуби"га етиб олади ва тўплар фарқига кўра жадвал пешқадамига айланади.

Испания Ла лигаси, 31-тур
8 апрель, 19.15, «Сантьяго Бернабеу»
"РЕАЛ МАДРИД" - "АТЛЕТИКО МАДРИД" 1:1 (0:0)
Голлар: 1:0 – 52 Пепе, 1:1 – 85 Гризманн.
Реал Мадрид – Навас, Пепе (Начо, 67), Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос (Иско, 76), Бэйл (Васкес, 81), Роналду, Бензема.
Атлетико – Облак, Савич, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Сауль (Корреа, 62), Габи, Феррейра Карраско (Хименес, 88), Коке, Гризманн, Торрес (Парти, 78).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (37), Сауль (52), Годин (60), Карвахаль (88), Коке (89).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:07, 08.04.2017.
Ўқилди: 11255 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.