Англия премьер-лигасининг 32-тури доирасида «Челси» сафарда «Борнмут»ни мағлуб этди (3:1). Лондонликларнинг голларига Эден Азар ва Маркос Алонсо муаллифлик қилган бўлса, рақиб ҳимоячиси Адам Смит автогол муаллифига айланди.
Диего Коста голсиз ўйинлар сериясини 4та учрашувга етказди. Бу кўрсаткич ҳужумчи учун "Челси" сафидаги 3 йиллик фаолияти давомида антирекорд ҳисобланади. Коста сўнгги марта АПЛнинг 27-тури доирасида «Вест Хэм» дарвозасига гол урганди.
Диего Коста ушбу мавсумда 29та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урди.