«Барселона» клубининг собиқ футболчиси Эдмилсон ҳамюрти Неймарнинг шаънига илиқ сўзларни айтди.
«Неймар – Бразилия футболининг моделидир. У «Барселона»даги фаолиятини вазминлик билан бошлади, ўз ўрнини топишга уринди. Яқин йиллар ичида у ўсишда давом этади. Неймар дунёнинг энг яхши футболчиси бўлади, лекин қачонлигини билмайман. Нима бўлганда ҳам, шошилмаслик керак» - деди Эдмилсон Marca хабарида.













