«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл собиқ устози Карло Анчелоттини эслади.
Мутахассис 2013-2015 йилларда «Реал»да ишлаган эди.
«Анчелоттининг ўйин услуби футболчиларни толиқтирмасди. Унинг қўли остида ўйнаш жуда енгил эди. У жуда хотиржам мураббий» - деди Бэйл.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" эртага Чемпионлари лигаси доирасида "Бавария"га қарши тўп суради.