Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Румменигге: «Роналду Герд Мюллерга ўхшаб, жаннат ва дўзах орасида яшамоқда»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ўйинини таҳлил қилди.

Хусусан, у Роналдуни «Бавария»нинг собиқ ҳужумчиси, немис футболи афсонаси Герд Мюллер билан таққослади.

«Агар мавсумда жуда кўп гол уриб, тўрт марта «Олтин тўп»ни қўлга киритсанг, бу тасодиф эмас. Роналду кўплаб немисларнинг меҳрини қозонган. Биз уни ўзига хос ҳулқ-атворга эга буюк футболчи деб ҳисоблаймиз.

Герд Мюллер ҳам шундай эди. Роналду Герд Мюллерга ўхшаб, жаннат ва дўзах орасида яшамоқда. Мюллер ҳар бир ўйинда 1-3 гол урса, осмонга чиқиб кетарди. Агар гол уролмаса, худди дўзах ўтида ёнгандек бўларди. Ҳар бир ўйинда гол уришга ўрганиб қолган футболчиларнинг ҳаёти шундай» - деди Румменигге AS хабарида. 

Манба: championat.com
Киритилди: 15:00, 11.04.2017.
Ўқилди: 13660 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6241]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5901]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3858]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2951]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2266]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2238]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2210]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1957]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1817]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик