"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике ЕЧЛ чорак финалининг биринчи учрашувида "Ювентус"дан учралган мағлубият (0:3) ҳақида сўзлади.
"Худди Парижда бўлгани каби биринчи раунд биз учун қийин келди. Биринчи бўлимда суст кўринган бўлсак, иккинчисида яхшироқ ўйнадик, аммо яна гол қўйиб юбордик. Биз худди "ПСЖ" билан 3-таймни ўтказаётгандек бўлдик.
Бундан сабоқ чиқариш ва кучайиш керак. "ПСЖ" билан учрашувлардаги ишимизни такрорлаш қийин бўлади, аммо биз ҳаракат қилиб кўрамиз. "Ювентус" "ПСЖ"дан кучлими? Билмадим. Кўрамиз", - дейди Энрике.