«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчи Уэйн Рунининг жароҳати ҳақида ахборот берди.
«У жароҳатидан тикланиб олмади ва Европа лигасида «Андерлехт»га қарши ўйнамайди. У ҳали тайёр эмас. Аммо дам олиш кунлари майдонга тушиши мумкин, кўрамиз» - деди Моуриньо клуб расмий твиттер саҳифаси хабарида.