Москванинг «Динамо» клуби Миллий футбол лигаси мусобақасининг тугашига 7 тур қолганида, муддатидан олдин Премьер лигага қайтди.
Жамоа 31-турда «Химки» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва энг яқин таъқибчиси «СКА-Хабаровск» билан орадаги фарқни 22 очкога етказди. Натижада, москваликлар бир мавсумдан сўнг яна Премьер лигада ўйнайдиган бўлди.
Маълумот ўрнида, Москванинг «Динамо» клуби россиялик тадбиркор Алишер Усмановнинг севимли жамоаси ҳисобланади. У жамоанинг акцияларида ҳам ҳиссага эга.