«Реал» ҳужумчиси Альваро Мората эртами, кечми Антонио Конте қўл остида тўп суришини айтди.
«Конте – менга ишонч билдирган мураббий. Ваҳоланки, унинг қўли остида ўйнамаганман. Мен келганимда, у «Ювентус»ни тарк этган. У мени «Челси»га ҳам чорламоқда. Афсуски, у билан ишлаш ҳали насиб қилмади. Аммо ишончим комил, қачонлардир яна Конте билан ишлайман» - деди Мората.