Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

"Шўртан" - "Пахтакор". Учрашув рақамлари ва маълумотлар

Баҳо:
+ | -
"Пахтакор" Олий лиганинг 6-турида Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлади.   Ғузорликларга Ихтиёр Каримов бош мураббий этиб тайинлангач, "Шўртан" ўтган турда "Локомотив"дан устун келди. Ҳар икки жамоа таркибида дисквалификация қилинган футболчилар йўқ.   Олий лигада клублар ҳозиргача 22 бор тўқнаш келган. Уларнинг 18тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. Иккитадан беллашув дуранг ва рақибнинг муваффақияти билан якунланган. "Шерлар" ўзаро учрашувларда 60 гол уришган. Ғузор клуби эса 17 бор тўп киритган. Меҳмонда жамоамиз 11 ўйиннинг 8тасида устун келган. 2 беллашувда "Шўртан" зафар қучиб, бир тўқнашувда дуранг кузатилган.   Учрашувни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Унга Шавкат Файзиев ва Александр Буров ёрдам беради.   "ШЎРТАН" - "ПАХТАКОР" Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Шавкат Файзиев (Жиззах), Александр Буров (Бухоро), Элёр Турсунов (Бухоро). Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент). ПФЛ вакили: Алексей Фролов.   Ёшлар таркиблари ўйини 14 апрель, жума куни 16:30да бошланади. Асосий жамоалар тўқнашуви 15 апрель, шанба куни 17:00да Ғузордаги "Шўртан" стадионида старт олади.
Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 12:02, 13.04.2017.
Ўқилди: 3839 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4774]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3846]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3688]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3685]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [3008]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2614]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2467]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2214]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1899]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1654]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик