Шотландиянинг «Бэнкс О'Ди» клуби дарвозабони Абердин шаҳри чемпионати ўйинларидан бирида тўпни жуда қаттиқ тепиб юборди.
Натижада у стадионни ошиб ўтди ва Ди дарёсига тушиб кетди. Бир неча ойдан сўнг уни Норвегиянинг Ванна оролидан топиб олишди. Шунда тўпнинг 1600 км масофани сузиб ўтгани маълум бўлди.
Энди норвегияликлар уни «Бэнкс О'Ди» клубига қайтаришмоқчи, деб хабар беради The Telegraph.