Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Ла лига. «Барса» «эл-класико» олдидан қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+-1 | -

Испания чемпионатининг 32-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Реал Сосьедад"ни қабул қилди. "Камп Ноу"га йиғилган мухлислар кўпгина голларга гувоҳ бўлишди.

Учрашувдаги дастлабки гол 17-дақиқада Месси томонида урилди. Лионель 20 метрлардан аниқ зарба билан тўпни дарвоза бурчагига жойлаб қўйди. Орадан 20 дақиқа ўтиб аргентиналик футболчи ўз ҳисобига яна битта гол ёзди. Суарес бирга-бир вазиятда зарба берди ва ҳимоячи қайтарган тўпни Месси бўш дарвозага жойлаб қўйди.

Шундан сўнг танаффусга қадар дарвозаларга яна 3та тўп киритилди. Дастлаб Иньиго Мартинес деярли яккама-якка вазиятда зарба берди, тўп Умтитига тегиб, тўрга бориб тушди. "Барселона" тезда ҳисобдаги фарқни яна 2тага етказиб қўйди. Мессининг узатмасидан кейин Алькасер яккама-якка вазиятга чиқди ва ундан самарали фойдаланди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда басклар ҳужум ташкил қилиб, ўзлариннинг иккинчи голларини уришди. Қанотдан етказилган узатмани Прието дарвозага жойлаб қўйди, 3:2.

Иккинчи бўлимда тўп назорати бўйича устунлик сан-себастьянликлар томонида бўлди. "Сосьедад" футболчилари "Барса" дарвозаси олдида бир нечта хавфли вазиятларни яратишди. Натижада "кўк-анорранглилар" мухлислари иккинчи 45 дақиқаликни катта хавотир билан кузатишди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Луис Суарес хавотирларни йўққа чиқариши мумкин эди. Аммо уругвайлик футболчи бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, имкониятдан фойдалана олмади.

Шу тариқа, "Барселона" келаси ҳафта бўладиган "эл-класико" олдидан "Реал" билан 3 очколик фарқни сақлаб қолди.

Испания чемпионати, 32-тур
"БАРСЕЛОНА" - "РЕАЛ СОСЬЕДАД" 3:2 (3:2)
15 апрель, 21.45, «Камп Ноу»
Голлар: 1:0 – 17 Месси, 2:0 – 37 Месси, 2:1 – 42, автогол Умтити, 3:1 – 44 Пако Алькасер, 3:2 – 45 Прието.
Барселона – тер Штеген, Умтити, Пике, Альба, Сержи Роберто, Ракитич, Бускетс, Андре Гомеш (Иньеста, 69), Пако Алькасер (Денис Суарес, 79), Месси, Суарес.
Реал Сосьедад – Рульи, Навас, Берчиче, Сальдуа, Мартинес, Сурутуса (Гранеро, 84), Ильярраменди, Вела (Каналес, 62), Прието, Ойарсабаль, Виллиан Жозе (Баутиста, 79).
Огоҳлантиришлар: Вела (7), Пако Алькасер (41), Ильярраменди (49), Суарес (68), Пике (88).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:37, 16.04.2017.
Ўқилди: 26333 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик