Жамоаси автобуси олдида портлашдан жабр чеккан "Боруссия" ҳимоячиси Марк Бартра шифохонадан чиқди.
11 апрель куни ЕЧЛ чорак финалида "Боруссия" - "Монако" учрашуви олдидан дортмундликлар автобуси олдида содир этилган портлашдан азият чеккан ягона футболчи Бартра бўлган эди.
Портлаш оқибатида испаниялик футболчининг билак суяги синган ва у операцияни бошдан кечирган эди.