Жанубий Корея биринчи лигасида навбатдаги тур ўйинлари ўтказилди.
“Бучеон 1995” ўз майдонида “Нежон Ситизен” клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Баҳодир Пардаев 82-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Айни пайтда “Бучеон 1995” мусобақа жадвалида 13 очко билан 4-ўринда бормоқда.