"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоасининг 4 ўйинига четлатилгани юзасидан берилган апелляцияси кўриладиган мажлисда қатнашиш учун ФИФА қароргоҳига бормайди.
Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) Клаудио Тапиа 29 ёшли футболчи билан учрашиб, агар у Цюрих бориб кечирим сўрайдиган бўлса, ФИФА унинг дисквалификацияси қисқартирилиши мумкинлигини айтди.
Аммо Месси ФИФА қароргоҳига бориб кечирим сўрамоқчи эмас.
AFA Месссининг ҳакамни "ҳаромзода" деб ҳақорат қилмагани ва бошқа сўз ишлатганини айтмоқда.
ФИФА тартиб-интизом қўмитасининг мажлиси 4 май куни Цюрихда бўлиб ўтади.