Англия чемаионатининг 33-туридан ўрин олган марказий “Манчестер Юнайтед” – “Челси” учрашувидан олдин меҳмонлар бош мураббийи Антонио Конте Давид Луис ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Кўпчилик Давид Луиснинг ПСЖдан сотиб олинишига қарши чиққанди. Лекин клуб раҳбарлари ажойиб футболчини қайта сотиб олишаётганини тушунишди.
Луиснинг ўзи ҳам собиқ жамоасидан бўлган таклифни инкор этмади. Давид “Челси”га қайтгач, яна ўз ўрнида ҳаракатланмоқда ва дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлиш учун даъвогарлардан бири.
Унинг ортга қайтиши ўзи учун катта фойда бўлди ва ҳозирда Давид “Челси”да эканлигидан мамнун”, - дейди Конте FourFourTwo нашрига.