Англия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган “Вест Бромвич” - “Ливерпуль” учрашуви (0:1) дан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Юрген Клопп Филипп Коутиньонинг “Барселона”га ўтишига бўлган фикрларини билдириб ўтди.
“Коутиньо “Барселона”да? Бу билан мени ишим йўқ, Коутиньо шундоқ ҳам “Ливерпуль”да ўзини яхши ҳис қилмоқда.
“Барселона”нинг унга бўлган қизиқиш Фелипени қандай кучга эга эканлигидан далолат беради. Коутиньо бошидан ўз вақтида турли қийинчиликларни ўтказган, аммо энди у спорт формасини тиклади ва буюк футболчилар каби ҳаракат қилмоқда”, - дейди Клопп Goal нашрига.