“Манчестер Юнайтед”ёзги трансферлар мавсумида “Наполи” ҳужумчиси Дрис Мертенс билан шартнома имзолаши мумкин.
Calciomercato нашрининг хабарига кўра, “МЮ” раҳбарияти29 ёшли бельгиялик футболчи билан учрашиб трансфер ҳақида музокара олиб боришган.
Лекин “Наполи” ҳам Мертенс билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича расмий ишларни олдинга сурмоқда.
Италияликлар президентиАурелио Де Лаурентис футболчи билан “Удинезе”га қарши учрашув олдидан Мертенснинг ўзидан келажаки ҳақида сўраган.
Суҳбат давомида Мертенс бир мавсум учун 4,5 миллион евро маош сўрагани ва президент унинг таълабини қондириши ҳақида сўз кетган.
Маълумот учун, Дриснинг“Наполи” билан тузган амалдаги шартномаси 2019-йилга қадар давом этади.