"ПСЖ" яримҳимоячиси Анхель Ди Мария Франция чемпионатининг 23-турида "Анже" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) чемпионлик курашига тўхталди.
"Бизни қийин ўйин кутиб турганини билар эдик. Жамоамиз ғалаба қозонган тақдримизда "Монако"га жиддий босим тушишини билар эди. Рақиб жисмонан кучли эканини билар эдик. Аммо ғалаба қозона олдик ва чемпионлик учун курашда давом этяпмиз.
Чемпионлик учун курашамиз, хато қилишга ҳаққимиз йўқ", - дейди Ди Мария.