"Бавария" яримҳимоячиси, "Реал"нинг собиқ ўйинчиси Хаби Алонсо мадридликлар сафига ўтгунча "Барселона"га ўтиш варианти ҳам бўлганини маълум қилди.
Алонсо 2004 дан 2009 йилгача "Ливерпуль"да ўйнаган, сўнг "Реал"га ўтган эди.
"Ливерпуль" раҳбарияти ва Рафаэль Бенитес мени трансферга қўймоқчи канларини айтишди. "Барселона"нинг ўша вақтдаги устози Хосеп Гвардиола мен билан қизиққан эди. Бенитес Гвардиолага менинг унинг ўйин услубига мос келишимни айтган. Аммо орада порлоқ келажак кутаётган Бускетс пайдо бўлди. Гвардиола Бускетсни танлади ва адашмади", - дейди Алонсо.