Кириш Регистрация
07/01 01:00 Вулверхэмптон 0-3 Ноттингем Форест

Андрей Фёдоров: “Кетишим жамоага ижобий натижаларни қайтарса, истеъфо беришга тайёрман”

Баҳо:
+ | -

Олий лигадан ўрин олган “Нефтчи” – “Бунёдкор” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида фарғоналиклар устози иштирок этди.

"Биринчи бўлимдаги ҳатти-ҳаракатларимизни футбол дейиш қийин. Рақиб деярли барча жабҳаларда биздан устунлик қилди. Мағлубиятнинг қандайдир аниқ сабабини изоҳлай олмайман. Негадир учрашувларга руҳан тайёрлана олмаяпмиз. Машғулотларни кузатсангиз ҳаммаси яхшидек, бироқ расмий учрашувларда йигитларни таниб бўлмаяпти. Мен ишонаманки, таркибимиздаги йигитлар бундан-да кучли ўйин кўрсатишга қодирлар ва буни албатта исботлайдилар. Ўтган йилги мавсумнинг охирги учрашувлари ва жорий чемпионат стартидаги омадсизликларни ўз бўйнимга оламан. Фарғона футболининг имкониятлари ёмон эмас. Қандайдир чоралар кўрилиши керакка ўхшайди. Учрашув якунланишига 20 дақиқача вақт қолганида ўзимга-ўзим хулоса қилдим. Агар мени кетишим жамоага ижобий натижаларни қайтарса, истеъфо беришга тайёрман" - деди Андрей Фёдоров.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:51, 17.04.2017.
Ўқилди: 6384 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.