"Реал" яримҳимоячиси Хаби Алонсо ЕЧЛ чорак финалида "Реал"га қарши ўйин олдидан жамоасининг имкониятларини чамалади.
Мюнхенликлар биринчи ўйинда ўз майдонларида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эдилар.
"Биринчи ўйиндан сўнг ортда қоляпмиз, аммо ҳали имкониятимиз бор. Қийн бўлади, биз ғалаба қозонишимиз керак ва камида иккита гол уришимиз керак. Буни қандай қилишни, "Реал"ни қандай тўхтатишни биламиз ва ўз ўйинимизни кўрсатамиз. Биринчи ўйиндаги хатоларимизни тузатишимизга умид қламиз.
"Реал"да Бэйлнинг ўрнига ким ўйнашини билмаймиз. Буни фақат Зидан билади. БУ жамоада буюк ўйинчилар кўп. Бизни "Европа класико"си, "Сантьяго Бернабеу"даги чорак финал ўйини кутиб турибди. Биз юқори савия кўрсатишимиз керак", - дейди Алонсо.