Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Интервью. Ромелу Лукаку: «Бизни кичкинтойлар ҳам кузатишини унутмайлик»

Баҳо:
+ | -

Ўз вақтида, «Эвертон»даги ёрқин ўйинлари билан мухлису мутахассислар эътиборини қозонган бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку кейинчалик «Челси» сафига қўшилди. Аммо Жозе Моуриньо бошчилигидаги жамоада ишлари юришмаган форвард кўп ўтмай Ливерпулга қайтди. Мана, жорий мавсумда у яна сермаҳсулликни ошириб, АПЛ голеадорлари рўйхатини бошқариб турибди. Ромелу Англия премьер-лигаси тарихида «Эвертон»нинг энг яхши тўпурарига айланиб олди. Ушбу футболчи тез-тез ОАВга интервью бериб, суҳбат чоғида ўзи билан боғлиқ маълумотларни очиқ-ошкора айтишга одатланган. Бугун биз унинг энг сара фикрларидан иқтибослар келтирмоқчимиз. Демак, диққатингиз марказида Лукакунинг ҳаёт ақидалари.

Ҳамиша ўйинга тўғри тайёргарлик кўраман, барқарор тўп сураман. Қайси жамоага қарши майжонга тушмайлик, ҳамиша зарур чорани қўллашни биламан. Ҳимоячилар олдинга ўтишимга тўсқинлик қилишса, дарвозага тескари турган ҳолатда ўйнайман. Гол уриш учун доимо фурсат топилади. Имкон қадар энг яхши вариантни танлашга интиламан - бу ажойиб.

 Ўз вақтида ўқишни ташлашим ҳам мумкин эди, аммо мен бир вақтнинг ўзида таълим ва футболга вақт ажратиш мумкинлигини исботлашни хоҳладим. Буни амалда уддаладим, ваҳоланки, жуда қийналгандим - шерикларинг дам олаётганда дарс тайёрлаш осон эмас. Баъзан китобларни ирғитиб юборгим келарди.

 Эрталаб уйғонганимдан сўнг биринчи навбатда, Яратганга илтижо қиламан. Сўнгра ота-онам билан суҳбатлашаман, турли масалаларда ёрдам керакми, йўқми, сўраб кўраман. Шундан кейингина машғу-лотларга отланаман.

 Болалигимда рўй берган бир воқеадан сўнг бош билан ўйнашни ёқтирмай қолганман.

 Португалиялик мураббий (Моуриньо) қўл остида ўйнашни истадим, чунки у «Порту» билан ЕЧЛда ғолиб чиққан. Жозе, дарҳақиқат, беназир.

 «Челси»даги илк куним Майкл Эссьен ва Дидье Дрогбанинг ўртасида ўтиргандим. Дарҳол укамга қўнғироқ қилиб, шундай дедим: «Жордан, бизнинг Бельгияда кўрганларимиз мен бугун Англияда гувоҳи бўлаётган воқеалар олдида ҳеч нарса эмас».

 Доимо жамоадошларимдан бироз ёшроқ бўлганман. Шу боис академияни кўнгилдагидек тамомлай олмадим, ҳамма нарсани ўрганишга улгурмадим. Жисмонан тайёр эдим, аммо тўлақонли форвардга айланиш учун айрим майда жиҳатлар етишмаётганди. Бу ҳол узоқ вақт давом этди. Ортга қайтиб, баъзи нарсаларни қайтадан ўрганиш керак эди.

 Сабр қилдим, аммо кейинги учта учрашувда ҳам ҳеч нима ўзгармади. Термамиз сафида ЖЧ-2014да қатнашишни хоҳладим, шу боис ижара асосида «Эвертон»га ўтдим.

 Буни ҳамма ҳам билмайди, аммо «Эвертон» билан шартнома тузганимда, биринчи бўлиб Жозе Моуриньо менга омад тилади. Сўнгра кўп нарсалар ҳақида гапирди. Уни ҳамон қаттиқ ҳурмат қиламан. Ҳаммаси шундай якунланганидан афсусдаман.

 Райола (агенти)нинг гапларидан ранжидим, ахир менинг ҳам ғурурим бор. Қийин даврни бошдан кечираётганимда, ҳеч ким айтмайдиган сўзлар билан «сийлади». Мино шундай деди: «Сен худди ҳеч қачон футбол ўйнамаган аёллар каби тўп суряпсан».

 Бу - рекорд учун ажо-йиб йўл. Ҳозирги даражага чиқишимда Роберто Мартинес ва Рональд Куманнинг хизматлари беқиёс. Шундай натижага эришишимда ёрдамларини аямаганликлари учун улардан миннатдорман.

 Илк машғулотдаёқ Анри менга ниманидир ўргатиши мумкинлигини англагандим. Тьерри ҳаммасини очиқчасига айтади: хатоларни кўрсатиб, турли вазиятларда қандай ҳаракат қилиш бўйича кўрсатмалар беради. Ўйинчилар Анрининг қандай ютуқларга эришганидан хабардорлар, шу боис унинг гапларини диққат билан тинглаб, топшириқларини сўзсиз бажаришади. Мартинес - Анри тандеми ЖЧ-2018да ғолиб чиқиш учун барча имкониятга эга.

 Криштиану Роналдунинг футбол ва майдон ташқарисидаги ҳаётини уйғунлаштиришига ҳавас кўзи билан қарайман. Ҳеч қачон «папарацци»дан ўзини олиб қочмайди, уни Пэрис Хилтон, Ирина Шейклар даврасида кўриш мумкин... Аммо ҳеч нарса Роналдунинг ажойиб ўйин кўрсатишига тўсқинлик қилолмайди.

 Вақтини тунги клубда ўтказиб, уйига бир аҳволда кетадиган машҳурларга ўхшашни хоҳламайман. Кимлар учундир бу қизиқ, аммо бизни кичкинтойлар ҳам кузатишини унутмаслик даркор. Уларга намуна бўлиш учун ҳар қандай зарарли одат ва иллатлардан воз кечиш даркор.

 Моуриньо, Гвардиола ва Венгер билан ишлашни хоҳлайман. Айнан шундай кетма-кетликда.

 Бир кунда 24 соат футбол ҳақида ўйлайман, ўзим учун фойдали жиҳатлар устида ишлайман. Компьютеримда турли тоифадаги ҳужумчилар ўйинлари туширилган видеопарчалар бор. Ўша футболчиларнинг ҳаракатларини соатлаб кузатаман.

 Икки йил аввал, ўйиним қовушмаса, кайфиятим тушиб кетарди, «Афтидан, бугун менинг куним эмас экан», деб ўйлардим. Эндиликда таслим бўлмаяпман. Жамоа сенинг хизматингга эҳтиёж сезаётган эканми, демак ҳамиша бунга тайёр туриб, шерикларингни ўз ортингдан эргаштиришни билишинг лозим.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:26, 18.04.2017.
Ўқилди: 4222 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.