“Атлетико” ҳимоячиси Диего Годин икки йил аввал Мануэль Пеллегрини бошқарувидаги “Манчестер Сити” даъвогарлик қилганини айтиб ўтди.
“Икки йил аввал “Сити” мени сотиб олишга жиддий ҳаракатнибошлаганди. Бундан фақат фахрланишим мумкин, лекин менга “Атлетико” футболчиси бўлиб қолиш ёқади. Ҳозирда Мадридда бахтлиман ва бошқа жамоага ўтмаганимдан мамнунман”, - дейди Годин Squawka нашрига.
Маълумот учун, Пеллегрини Годинга аввал “Вильярреал”да ўйнаш имкониятини яратиб берган кейинчалик 2010 йилда уругвайлик футболчи “Атлетико” таркибига бориб қўшилган.
Якунда Диего Годин Симеонега содиқ қолиб 7 йилдан бери “Атлетико” ҳимоячиси сифатида фаолият олиб бормоқда.