Италиянинг “Милан” клуби ёзги трансферлар мавсумида янги футболчиларни сотиб олишни режалаштирмоқда.
Ўтган чоршанба куни “Милан”ни расман сотиб олган клуб президенти Хан Ли испаниялик Фабрегасни жамоанинг ёздаги илк хариди бўлиши мумкинлигини инкор этмади.
Маълумотларга кўра, Сеск “Милан”дан йилига 4,5 миллион евро маош ва мукофот пуллари сўрашини билдириб ўтган.
Эндиликда, “Милан”нинг янги спорт президенти Марко Фассоне лондонликлар билан бу борада музокарага киришади.