ЕЧЛ чорак финалида "Бавария"га қарши жавоб учрашувида (4:2) "хет-трик"га эришган "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду фкирлари билан ўртоқлашди ва мухлисларга мурожаат қилди.
"Агар яхши ўйнамасак "Бавария" бизга гол уришини билар эдик. Улар ажойиб жамоа эканликларини яна бир марта кўрсатдилар, аммо Мадрид, бу Мадрид.
Биз кучлироқ бўлдик, бунга шубҳа йўқ. Биз "Бавария"га олтита гол урдик, бу осон эмас. Биз ҳақли ғалаба қозондик ва кейинги босқичга йўл олдик.
Мухлислардан бир нарсани, менга ҳуштакбозлик қилмасликларини сўрайман. Мен ҳар доим қўлимдан келганини қиламан ва бор кучимни ишлатаман", - дейди Роналду.
"Бавария"га қарши икки учрашувда Роналду 5 та гол урди, жавоб учрашувида эса бош билан ва ҳар икки оёқда гол уриб, идеал "хет-трик"га эришди.