Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳам “Барселона” ортидан мусобақа билан хайрлашди. “Монако”га икки ўйин натижасига кўра мағлуб бўлган “Боруссия” бош мураббийи Томас Тухель учрашув (3:1) дан сўнг ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ўйинни яхши бошлай олдик, қисқа вақт ичида иккита хавфли ҳужум уюштиришга эришдик. Кейин ишончсизлик туфайли гол ўтказиб юбордик.
Ўтказиб юборилган гол бизни ўз кучимизга бўлган ишончимизни йўқотди. Ўйин давомида турли ҳил хатоларга йўл қўйдик.
Биринчи бўлим каби иккинчисида ҳам ижобий томондан ўзимизни кўрсата олмаганимизга қўшиламан. Учта ҳимоячи схемаси билан ҳаракатланганимизда балки натижа бошқача кўриниш оларди, лекин бугун жамоа футболчилари ғалабага лойиқ ўйин кўрсата олишмади” - дейди Тухель.