Франциянинг “Монако” клуби “Боруссия” Дортмундни мағлуб этиб, Европа чемпионлар лигаси ярим финалига йўл олди.
Кеча “Монако” – “Боруссия” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг францияликлар бош мураббийи Леонарду Жардим ўйин ҳақидаги тафсилотларини айтиб ўтди.
“Биз шунчалик хурсанд бўладиган даражада соврин ютиб олмадик, аммо тарихга мухрланиб бормоқдамиз.
Узоқ йиллик танаффусдан сўнг ЕЧЛда биринчи марта қатнаётганимизга қарамай, “Монако”ярим финалгача етиб келди.
Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз, лекин бугун “Боруссия”дан кўпроқ ҳужум уюштирдик. Тўғри “Боруссия” ўйинда гол урди.
Аммо ярим финалга фақат кучли жамоалар йўл олишди, барча жамоа бош совринга лойиқ ўйин кўрсатиб келмоқда. Биз ҳам шу қаторда мусобақада ғолиб чиқишни истардик, бунга бор кучимизни сарфлаймиз, - дейди Жардим.